Марғилонда «Отабек ва Кумуш уйи» қурилади. Ҳоким ваъда берди

0

Маилон шаҳри номи «яшил макон», «кўкаламзор» деган маʼноларни беради. Бу ўлканинг тарихи милоддан аввалги 4-3 асрларга бориб тақалади. Айнан ўша даврга оид деҳқончилик маданияти белгилари Марғилон заминидан топилган.

Марғилоннинг бугунги Ўзбекистон иқтисодидаги ўрни ҳам жуда катта. Бугун шаҳар ҳокими Адҳам Зиёвутдинов 2020 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва 2021 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бўйича мурожаат билан чиқиш қилди. Тадбир якунида депутатлар ва журналистлар билан мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида таълим, иқтисод, туризм ва бошқа масалалар бўйича саволларга жавоб берилди.

— 7 йил олдин вилоятнинг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан алоҳида гуруҳ ташкил этилиб, айнан Марғилонда мактаб битирувчиларининг олийгоҳларга кириш масаласи ўрганилган эди. Айтиш жоиз, Марғилонда бекорчи ёшлар деярли йўқ. Бошқа ҳудудлардаги сингари тўпланиб, бекорга вақт ўтказмайди. Мактабни битирдими, бирор ҳунармандга шогирд бўлиб, ҳунар ўрганади. Шу сабабли ОТМларга кириш даражаси паст. Беш йил олдин бу кўрсаткич 7 фоиз эди, энди 10 фоизга кўтарилди. Ўсиш бор, аммо кутилганидек эмас. Мана шу масалага Марғилоннинг спецификасидан келиб чиқиб жавоб бера оласизми? Шаҳарда асосий эътибор ҳунарга берилгани учун шундай бўляптими?

— Дарҳақиқат Марғилонда 33 та умумтаълим мактаби ва битта иқтидорли болалар мактаби бўлса, шундан фақат 275 нафар битирувчи ОТМга кирган. Биз ушбу масалани мактаб директорлари ва мутасаддилар билан муҳокама қилдик. Ҳатто халқ таълими бошқармаси раҳбарини лавозимдан олиш масаласи кўрилди. Мутахассислардан фикр олдик, нима қилиш керак, деган саволга жавоб изладик. Айтиш жоиз, олийгоҳларга кириш даражасини ошириш учун ўнта мактабда махсус курс очилмоқда. Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари репетиторга берилмоқда ва уларнинг пули Ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

5 × five =