Вилоят депутатлари маъқуллаган қарорга асосан, 1 м³ ичимлик суви нархи аҳоли учун 3000 сўм (ҳозирги нарх 1080 сўм), бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун эса 7000 сўм (ҳозирги нарх 3300 сўм) бўлади. Бу – вилоятдаги сув иншоотлари ва қувурлар таъмирталаб экани билан изоҳланган.
Самарқандда ҳам сув нархини оширига депутатлар розилиги олинди. У ерда нархлар мос равишда 1850 ва 3500 сўм деб белгиланди. Эслатиб ўтамиз, ичимлик суви ва канализация тарифларини депутатлар билан келишиш тартиби жорий этилган.