Навоийда ҳокимни судга берган фермернинг жасади ариқдан топилди

0

Навоий вилояти Хатирчи туманида Музаффар Муҳаммадиев ўзига тегишли ер майдонига оид ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ҳокимнинг қарори устидан судга мурожаат қилган.

Таъкидланишича, 5 ноябрдаги суд иши ҳокимият вакиллари қатнашмагани сабаб 12 ноябрга қолдирилган. 6 ноябрда эса фермернинг жасади ўзи яшайдиган ҳудуддаги ариқдан топилган.

Ушбу маълумотларни Бош прокуратура ҳам тасдиқлади. «Газета.uz (http://xn--80aahjj1e.uz)»га маълум (https://www.gazeta.uz/uz/2020/12/10/criminal-case/) қилинишича, Хатирчи туман прокуратураси 5 декабрь куни жиноят иши қўзғатишни рад қилган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасида эса фермерни ўлими юрак нафас йўлларининг сув билан беркилишидан келиб чиққан механик асфекция билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Музаффарнинг акаси унинг ўлимида туман ҳокими алоқадорлигини таъкидламоқда. Шу боис, туман прокуратураси қарори бекор қилиниб, ҳозирда қўшимча терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

one + 6 =