Деҳқонободдаги макарон цехида ёнғин чиқди

0

Бугун соат тахминан 05:54 лар атрофида Деҳқонобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими Навбатчи диспетчерлик хизматига келиб тушган хабарга кўра, Деҳқонобод тумани “Гумбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини Гумбулоқ қишлоғи ҳудудида жойлашган “Алишер” хусусий корхонасига қарашли макарон ишлаб чиқариш цехидаги фойдаланилмайдиган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги маълум қилинган.

Аниқланишича, ёнғин натижасида бинонинг 130 метр квадрат майдони, ички ва том қисми ёнган.

Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб боришиб, ёнғинни соат 7:02 да тўлиқ ўчирилишига эришилган.

Ҳайриятки, ёнғин натижасида тан жароҳати ёки ҳалок бўлганлар қайд этилмади. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Айни кунларда кузатилаётган совуқ ва қорли об-ҳавони инобатга олиб, Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси барча юртдошларимиздан иш ва яшаш жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини ҳамда зарурият бўлмаганда автотранспорт воситаларидан фойдаланмасликларини сўрамоқда.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

five × three =