Энг кўп миллиардерлар яшайдиган мамлакат маълум бўлди

0

Айни пайтга келиб дунёнинг энг кўп миллиардерлари истиқомат қилувчи мамлакат Хитой ҳисобланади. Негаки, кейинги бир йил ичида бу ерда 10 миллиард доллардан кўп сармояга эга одамлар АҚШга қараганда уч бараварга ошган. Бу ҳақда Хитойнинг “Hurun” тадқиқот компанияси ҳисоботида маълум қилинди.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилнинг 31 январь ҳолатига кўра Хитойда, шу жумладан, Гонконг ҳамда Тайванда миллиардерлар сони йил давомида 182 тага кўпайган ҳолда 799 тага етган. АҚШда эса миллиардерлар сони 626 кишини ташкил этмоқда. Йил давомида улар 59 тага кўпайишган.

«Ҳозир Хитойда миллиардерлар сони АҚШ ва Ҳиндистондаги миллиардерларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўпроқ», дейди “Hurun Report” раиси ва бош таҳлилчиси Руперт Хугеверф.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

14 − eleven =