Миср ўз ҳудудида Хитой вакцинасини ишлаб чиқариб, уни Африка давлатларига тарқатмоқчи

0

Миср Соғликни сақлаш вазири Ҳала Зайднинг маълум қилишича, ҳозирда Миср Хитойдаги Sinovac компаниясининг вакцинасини ўз ҳудудида ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб бормода.

“Биз Sinovac вакцинасини ўзимизда ишлаб чиқариб, уни Африка мамлакатларига тарқатмоқчимиз. Бизнинг ишлаб чиқариш линиямиз тайёр ва ҳозирда молиявий масалалар бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз” дейди Зайд.

Ҳала Зайд Мисрда биринчи навбатда тиббиёт ходимлари, сўнгра сурункали касалликларга чалинганлар вакцинани қабул қилишларини ҳам таъкидлаган.

Миср кўпроқ миқдорда вакцина сотиб олиш учун Вакциналар ва Иммунизация бўйича Глобал Алянс-ГАВИ билан шартнома тузган. Ушбу келишувга мувофиқ, Миср ГАВИдан 20 миллион дозада коронавирус вакцинасини олади. Катта эҳтимол билан ГАВИ Мисрга AstraZeneca компанияси томонидан яратилган вакцинани тақдим қилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

one × three =