Хотира сусайишининг сабаблари

0

1. Доимий стресс ҳолатида бўлиш
2. Нотўғри овқатланиш
3. Доимий чарчаш

Агар хотира сусайиши юқоридаги ҳолатлар билан боғлиқ бўлса, унда дориларсиз даволаш имкони бор. Бунинг учун яхшилаб дам олиш зарур. Бундан ташқари овқатланиш тартибига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Кўпроқ ёнғоқ, денгиз маҳсулотлари, мевалар, буғдой исътемол қилиш керак. Чунки бу маҳсулотлар таркибида Б1, кальций, магний, бўлиб, мия ҳужайраларининг эркин ҳаракатланишида ёрдам беради.

йод микроелементи ҳам муҳим ҳисобланади. Ушбу микроелемент гармонларни меъёрда сақлайди. Ўртача ёшдаги одамларда 150 мкг, ҳомиладор аёлларда эса 200 мкг йод керак. Йод асосан гулкарамда, хурмода, балиқда кўп учрайди.

Зарарли одатлардан воз кечиш, спиртли ичимликлардан ҳимояланиш керак. Алкоголь нафақат мия фаолиятига, балки бутун организмга салбий таъсир кўрсатади.

Бир кунда энг ками 8 соат ухлаш зарур. Сабаби мия нормал ҳолатда дам олмаслиги оқибатида чарчаш ҳисси пайдо бўлиб, хотирага салбий таъсир кўрсатади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

9 + 5 =