Баҳрайн ҳам Sinopharmмнинг вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди

0

13- декабрь куни берилган маълумотларга кўра, Баҳрайн мамлакати ўз ҳудудида Хитойнинг Sinopharm компанияси вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди. Бундан аввал Баҳрайн ҳукумати Pfizerнинг ваксинасини маъқуллаганди.

Баҳрайн ҳукумати Sinopharm вакцинаси устида олиб борилган ўрганишлар ҳақида оз маълумот берди. Унга кўра, ушбу вакцинанинг Баҳрайндаги синовида 7700 киши қатнашишга рози бўлган. Аввалроқ, Баҳрайн ҳукумати ўз аҳолисини вакцина билан бепул таъминлашини маълум қилганди. Бироқ, ҳали оммавий эмлаш борасида дастур эълон қилинганича йўқ.

Ҳозиргача Sinopharm компанияси томонидан яратилган вакцинадан фойдаланишга бир неча мамлакатларда рухсат берилди. Аммо, ушбу ваксинанинг синов босқичи ҳали тўлиқ якунланмаган бўлиб, у айни пайтда 10 та мамлакатда учинчи босқич синовларидан ўтказилмоқда.

Бугунги кунда дунёда коронавирусга қарши эмлаш энг муҳим масалага айланмоқда. Британия ўтган ҳафтадан бошлаб Pfizerнинг вакцинаси билан ўз аҳолисини эмлашни бошлади. АҚШ эса душанбадан ваксинацияни бошламоқчи.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

two × one =