Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга қаратилган лойиҳа учун 93 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари биргаликда ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, 60 минг фуқаро, шу жумладан, 48 минг банд бўлмаган аҳоли ўз касбий кўникмаларини яхшилаш имкониятига эга бўлади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳа бош ижрочиси вазифасини бажаради.