Адолф Гитлерга тегишли деб айтилаётган тимсоҳ Москвадаги Дарвин музейида кўргазмага қўйилди.

0

Тимсоҳ 1943 йилда АҚШдан Берлиндаги ҳайвонот боғига олиб келинган. Лекин, кўп ўтмай ҳайвонот боғига бомба тушиб, аллигатор зоопаркдан қочади. 1946 йилда Британия аскарлари томонидан топиб олинади ва Совет ҳукуматига топширилади. Шундан бери тимсоҳ Москва шаҳридаги ҳайвонот боғида сақланган. Топиб олинганга қадар эса уч йил давомида қаерда бўлгани нўмаълум. Баъзи манбаларга кўра, Гитлернинг шахсий коллекциясидан ўрин олган.

 

 

Сатурн исмли бу тимсоҳ жорий йилнинг май ойида ўлганидан сўнг, ҳайвонот боғи танасини музейга топширади. Мутахассислар бир неча ҳафта давомида танасига ишлов бериб, ҳозирда қотирилган ҳолда кўргазмада. Аллигатор 1936 йилда тухумдан чиққани ҳисобга олинса, 84 йил умр кўрган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

four × 1 =