Блогер Макгрегорни жангга чорламоқда: бунинг учун 50 миллион доллар беришга тайёр

0

Видеоблогер ва боксчи Жейк Пол UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорни жангга чорлаб, бунинг учун унга 50 миллион доллар таклиф қилмоқда. Жейк Пол бу ҳақда Instagramдаги саҳифасида ёзиб қолдирди. Унинг сўзларига кўра, жанг 84 килограммгача вазн тоифасида уч дақиқадан саккиз раунд давом этишини, ўн унцияли қўлқопдан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

Жанг тегишли шартнома имзоланганидан сўнг 180 кун ичида ўтказилиши зарур.

29 ноябрь куни Пол Майк Тайсон ва кичик Рой Жонс ўртасидаги кўргазмали шоудан олдин жангларнинг бирида иштирок этди. У иккинчи раунддаёқ Миллий баскетбол ассоциацияси (НБА) клубининг собиқ ўйинчиси Нейт Робинсонни нокаутга учратишга муваффақ бўлди.

«NEWS.ru»нинг ёзишича, Конор Макгрегор кейинги жангини Дастин Порьега қарши ўтказади. Жанг 23 январь куни UFC 257 мусобақасида бўлиб ўтади. Ирландиялик ва америкалик UFC доирасида 2014 йилда ҳам учрашишган. Ўшанда рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратган Макгрегор ғалаба қозонганди.

32 ёшли ирландияликнинг ҳисобида 21 ғалаба ва 4 мағлубият бор. У икки вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган: енгил ва ярим енгил.

Бунгача «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ҳам Макгрегорни жангга чорлаган. Бу ҳақда футболчи Instagramдаги саҳифасида маълум қилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

1 × 2 =