Шаҳар ва қишлоқ одамлари саломатлигида анча фарқ борлигини биласизми?

0

Шаҳар қанчалик йирик бўлса, ундаги физик шароит шунчалик ёмонлашади. Англия ва Америкада ўтказилган тадқиқотларга қараганда йирик шаҳарлар аҳолиси ультрабинафша нурларини 30 фоизгача кам олади, шунингдек, шаҳарлар устида булутли кунлар қишлоқ ва адирларга қараганда 10 фоизга ортиқ.

Аксарият касалликлар, жумладан, юқумли хасталикларнинг тарқалиш даражаси шаҳарда қишлоқларга нисбатан кўпроқдир. Масалан, аҳолиси 1 миллиондан юқори бўлган шаҳарларда ўпка саратони билан касалланиш даражаси қишлоқларга қараганда 2 баробар юқори. Бронхит хасталиги қарийб 3 баробар кўпроқ учрайди. Асаб-руҳий тизими бузилиши билан кечувчи касалликлар эса 2,3 баробарга зиёд кузатилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

seven + 9 =