Буни билармидингиз!

0

Кўпчиликнинг назарида, эрталаб — куннинг энг сермаҳсул палласи. Аммо Монаш (Австралия) ва Гранада (Испания) университетлари олимлари ўз тажрибалари давомида буни рад этишди.

Анчагина катта тадқиқот ўтказилган — 500 минг нафар талаба жалб этилган!

Бу талабаларнинг барчаси куннинг белгиланган маълум вақтларида имтиҳон топширишган: соат 9:00, 13:30 ҳамда 16:30 да.

Маълум бўлишича, унумдорлик нуқтаи назаридан ва турган гапки энг юқори балларни тўплаш борасида соат 13:30 даги тестларда энг яхши натижалар қайд этилган.

Мутахассислар бундан шундай хулосага келишди: инсоннинг ишчанлиги ва когнитив хусусиятлари тушликдан сўнг энг юқори чўққисига кўтарилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

five × 5 =