Вазирлар ёшлар билан Тошкентнинг молиявий имиджини муҳокама қилишади

0

18-21 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган “Тошкент ёшлар форуми – 2020”нинг биринчи кунида “Tashkent City Congress Hall”нинг “Шош” залида бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Сардор Умурзоқов, молия вазири Темур Ишметов ва қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов иштирокида “Тошкентнинг молиявий келажаги ва замонавий қиёфаси – 2030” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилади.

Улар янгиланиб бораётган Тошкент, иқтисодий соҳани ривожлантириш истиқболлари ва унинг пойтахт ҳаётига таъсири, шунингдек, келажакдаги режалар ҳақида сўз юритадилар. Бундан ташқари, ёшлар билан молия, иқтисодий кўрсаткичларни янада яхшилаш масалаларини муҳокама қиладилар.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

3 × four =