Ажримдаги боланинг ҳаётига яна қувонч қайтди.

0

Мажбурий ижро бюроси Яккасарой туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро судининг 06.09.2019 йилдаги суд бўйруғи асосан, қарздор Ж.А.Джумамуротов ундирувчи фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи ва қарздорга нисбатан МИБ туман бўлими томонидан олиб борилган профилактика ва ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида ажримдаги оила тикланишига ҳисса қўшилди.

Ажримдаги эр ва хотин вояга етмаган бир нафар фарзандининг келажагига бефарқ бўлишмади. Шу сабаб ундирувчи 17.12.2020 йилда Бюронинг Яккасарой туман бўлимига ижро ҳужжатни ижросиз қайтариш тўғрисида мурожаат қилган. Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан ижроси томомланди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

16 + thirteen =