Миланда 500 йил мобайнидаги энг кучли зилзила юз берди

0

Миланда содир бўлган зилзила сўнгги 500 йил мобайнидаги энг кучли зилзила ҳисобланади. Бу ҳақда Италиянинг миллий геофизика ва вулканология институтининг Милан филиали раҳбари Лючия Лудзи сўзларини Corriyere della Sera газетаси келтирмоқда.

Зилзила эпицентри 56 километр чуқурликда бўлиб, шаҳардан атиги 6 километр узоқликда жойлашган. Зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 3,9 баллни ташкил этди. Зилзила оқибатида қурбон бўлганлар ва вайронгарчиликлар йўқ.

Лудзининг сўзларига кўра, Милан атрофида кучли зилзилалар жуда кам учрайди. “Агар ушбу минтақадаги зилзилалар тарихига назар ташласак, айни пайтда рўй бергани билан бир хил бўлган зарбалар 500 йил олдин қайд этилган. Ўша пайтда зилзила эпицентри Миланда бўлиб, унинг кучи 3,7 баллга етган. Шунингдек, магнитудаси тахминан 5 баллга тенг бўлган қаттиқроқ зилзилалар 1396 йилда Монза ва бошқа қўшни ҳудудларда содир бўлган. 1918 йилда Пьемонт вилояти чегарасида яна бир кучли зилзила содир бўлган. Ўшанда силкиниш кучи 4,6 баллни ташкил этган эди», дея изоҳ берди у.

Zarnews.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

one × four =