Помпео Россияни “душманлар рўйхатига” киритди

0

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Россияни АҚШ душманлари рўйхатига киритди. Ўз фикрларини сиёсатчи журналист Марк Левин билан суҳбатда айтиб ўтди.

Журналист Помпеога республикачилар партиясининг айрим вакиллари Россияни душман деб ҳисобламасликларини таъкидлади.

– Менга душманимиз ким эканлиги борасида жуда кўп савол беришади. Кўпчилик бизнинг ҳаёт тарзимизни, республикамиз ва асосий демократик тамойилларни бузишни истайди. Россия, албатта, ушбу рўйхатда бор”, – дея изоҳ берди АҚШ давлат котиби.

У, шунингдек, Россия, керак бўлса, АҚШга қарата ўзининг “улкан ядровий ракеталарини” йўналтириши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди.

uzreport.news

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

9 + three =