Қўлга олинган «рус мафияси» аъзоларининг фамилиялари эълон қилинди

0

«Рус мафияси» аъзоларидан олинган ашёвий далиллар.
Фото: Испания миллий полицияси
Испанияда жиноий тармоққа қарши сўнгги 10 йилдаги энг катта операция ўтказилди. «Рус мафияси»га қарши қаратилган ушбу амалиётда 23 киши, жумладан, 8 нафар россиялик қўлга олинган, дея хабар бермоқда Испаниянинг ABC нашри.

Полиция Аликанте, Мадрид, Таррагона ва Ибицада 18 та тинтув ўтказиб, жиноятчиларга тегишли қуроллар, $300 мингдан зиёд нақд пул, бриллиантлар ва 16 та автомобилни ашёвий далил сифатида қўлга киритган.

ОАВ маълумотларига кўра, россиялик шахслар ноқонуний юридик амалиётлар, пулларни «ювиш» ҳамда одамларни жиноий гуруҳга жалб этишда гумон қилиняпти.

Испан нашри қўлга олинган россияликлардан тўрт нафарининг шахсини очиқлади. Улардан бири — тадбиркор ва юрист Алексей Широков. Широков юридик таълимни Испанияда олган, сиёсий доираларда лоббист бўлган. Тинтув давомида унинг ҳам қуроллари чиққан. Широков ушбу ишга дахлдор фигурантларга юридик хизматлар кўрсатиб келган. Нашр бу фигурантларнинг фақат фамилияларини келтирди: Митюрев — жиноий тармоққа мижозларни жалб этиш билан шуғулланган; Ҳакимов — пулларни ювиш билан машғул бўлган; Жижин — росиялик жиноятчиларга пулларини чет элда ювиш учун «тижорий соябон» яратган.

Шунингдек, мунтазам Испанияга келиб-кетиб турган, «рус мафияси» билан тўғридан-тўғри алоқадор, қурол, наркотиклар, одам савдоси билан шуғулланишда гумон қилинаётган Данилов фамилияли кимса ҳақида нашрда сўз боради. Данилов ҳозирча ҳибсга олинган эмас.

ОАВ талқинига кўра, сиёсатчиларни сотиб олиш, тунги клублар ва ерларни харид қилиш, хорижда жиноий фаолият ортидан келган пулларни ювишни «рус мафияси» ишига дахлдор ушбу шахслар ўзларига касб қилиб олишган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

5 × 4 =