​​Ўзимиздаям бор-да…

0

Ҳозир Россия телеканалларида Таваккал Қодиров, Фахриддин Умаров, Хўжиакбар Ҳамидов, Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов ва яна қайсидир улуғ ҳофизларимизнинг қўшиқларини беришяпти, деса асло ишонмайман.

Аммо “Navo” телеканалимизда Георг Отс, Людмила Марченко, Ирина Медведева, Владимир Висоцкий каби СССР даврининг номдор ижодкорлари (аксарияти россиялик!) қўшиқларини намойиш қилишяпти, деса табиий қабул қиламан. Чунки охирги вақтларда бундай ҳолат одатга айланиб қолди. Ҳали у, ҳали бу каналимиз эфирида русча дастурлар сони ҳар куни ошиб боряпти. Ҳайрон бўласизми ахир?..

Тўғри, СССР даврида эл оғзига тушган санъаткорлар собиқ Иттифоқ ўлкалари худудида бирдек севиб тингланади. Уларга аслида ҳеч қандай қаршилигимиз йўқ. Фақат негадир СССРни қўмсаш, “у жой бизнинг еримиз”, “мана бу ерни биз берганмиз” каби безбетларча иддао қилишлар кўпайиб бораётган бир пайтда бизнинг шундай иш тутаётганимиз ажабланарли туюляпти, холос. У деймиз, бу деймиз-у…тўғриси, ўзимиздаям бор-да…

P/S: “Navo” телеканалида рус классикалари жаранг сочаётган бир пайтда, “Bolajon”имиз ҳам русча кино билан фарзандларимизни андармон қилаётганди…

@platformauzb

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

19 + five =