Францияда Charlie Hebdoнинг оффисига ҳужум қилганликда айбланиб 4 нафар покистонлик ҳибсга олинди

0

Сентябрь ойининг охирида Францияда асли покистонлик бўлган 25 ёшли Заҳер Ҳасан Маҳмуд Charlie Hebdo газетасининг эски оффисига ҳужум уюштирган ва икки кишини яралаганди. Ҳозирда у ҳибсда сақланмоқда. Расмий хабарларга кўра, бу ҳафтада ушбу ҳужумга алоқадорликда гумонланган 4 нафар покистонлик шахс ҳибсга олинган.

Ушбу тўрт киши 14 декабрь куни қўлга олинган. Улардан бири 16 декабрда суд қилинган ва террористик фитнада қатнашган деб топилган. Қолган уч нафар шахс суд жараёнини кутишмоқда.

Charlie Hebdo газетаси 2015 йилда мусулмонларнинг пайғамбари мазах қилинган суратларни босиб чиқарганди. Шундан кейин ушбу газета ходимлари ўққа тутилган. Мазкур ҳужумда 13 киши ҳибсга олинган. Charlie Hebdo 2020 йилнинг сентябрида ҳам айнан ўша расмларни қайта нашрдан чиқарди ва бу бутун дунёдаги мусулмонларнинг ғазабини келтирди.

Ушбу ҳодисадан уч ҳафта ўтиб покистонлик Ҳасан Маҳмуд Charlie Hebdoнинг эски офиси олдида икки кишига ҳужум қилди.

Шунингдек, Францияда 16 октябрь куни асли чеченистонлик йигит Самуел Пати исмли ўқитувчини ўлдирди. Бунга Патининг ўз дарсида ўқувчиларига мусулмонларнинг пайғамбари мазах қилинган расмларни кўрсатгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, 29 октябрь куни тунислик шахс Ница шаҳридаги черковга кириб, уч кишини ўлдирган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

four + eighteen =