Жаҳон банки Ўзбекистонга яна 500 млн доллар ажратади Жаҳон Банки Ижрочи директорлар кенгаши ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида маблағ ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Жаҳон банки Матбуот хизмати маълум қилди. Ушбу дастурнинг мақсади — ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни шаффоф ва инклюзив тарзда илгари суришдан иборат, деб хабар беради Жаҳон банки матбуот хизмати. Операция доирасида Ҳукуматга COVID-19 пандемиясининг салбий ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш, шунингдек, 2017—2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ислоҳотларни амалга ошириш ишлари қўллаб-қувватланади.

0

19 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Tashkent city Congress Hall”нинг «Шош» залида “2021 йилда пойтахтда ёшлар ҳаёти» мавзусида тақдимот билан иштирок этди.

Шаҳар маъмурияти раҳбари кириб келаётган йилда пойтахтни ривожлантириш режалари, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, маданият ва спорт соҳаларида ёшлар салоҳиятини ошириш борасидаги янги имкониятлар ҳақида гапирди, Тошкент шаҳрида 2021 йилда ёшлар билан амалга ошириладиган ишларни санаб ўтди.

Хусусан, таълим, спорт ва маданият, IT-йўналиши, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича бир қатор режаларни эълон қилди.

Тошкент ҳокимининг маълум қилишича, келаси йилда пойтахтда Марказий Осиё халқаро давлат илмий-тадқиқот институти ташкил этилади, 128 та маҳаллаларда кичик кўча спорти майдончалари (“Street Workout”, баскетбол, волейбол, бадминтон) ташкил этилади. 2021 йилда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спорт ва соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш мақсадида Чилонзор, Сергели, Олмазор, Яшнобод туманларида янги қурилаётган кўп қаватли уйлар атрофида 13 та кичик спорт майдонлари ва 6 та енгил конструкцияли спорт заллари қурилади.

Бундан ташқари, 12 та спорт иншоотларидаги мавжуд 18 400 кв. метр бўш ҳудудларда давлат хусусий шерикчилик асосида янги спорт иншоотлари қурилади. 12 та марказий кўчаларда 50 км.дан иборат пиёда ва велосипедда юриш учун махсус «Саломатлик йўлаклари» ташкил этилади.

IT-йўналишда 2021 йилда «Яшнобод» инновацион технопарки ишга туширилади. Унинг резидентлари сони 60 тага етказилиб, 720 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Аҳоли ҳордиқ чиқарадиган масканлар сони ҳам кўпайиб, «Алишер Навоий» номидаги миллий боғ ҳудудида 21 гектар ҳудудда “Magic city” кўнгилочар боғи ишга туширилади. Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев режадаги қатор лойиҳаларни санаб ўтиб, 2021 йилда уларнинг ижроси таъминланишини билдирди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

seven − seven =