Жаҳон Банки Ижрочи директорлар кенгаши ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида маблағ ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Жаҳон банки Матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу дастурнинг мақсади — ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни шаффоф ва инклюзив тарзда илгари суришдан иборат, деб хабар беради Жаҳон банки матбуот хизмати.
Операция доирасида Ҳукуматга COVID-19 пандемиясининг салбий ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш, шунингдек, 2017—2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ислоҳотларни амалга ошириш ишлари қўллаб-қувватланади.