«Зулейҳа» сериалида Умит исмли қаҳрамон пайдо бўлади

0

«Зулейҳа» сериалининг суратга олиш жамоасига янги актриса Ханде Сорал келиб қўшилади. У Умит исмли бош қаҳрамонлардан бирини ижро қилади, деб ёзади «Kinoteka.com».

77-қисмда Йилмаз ролини гавдалантирган Угур Гунеш сериални тарк этади. Бирсен Алтунташнинг маълум қилишича, бунга актёрнинг Керем Алишик билан келиша олмагани сабаб бўлган ва шу боис янги шартнома имзолашни истамаган.

У Ваҳидедан сўнг лойиҳадан чиқиб кетади. Сюжетга кўра, Йилмаз автоҳалокатда вафот этади.

Ханденинг лойиҳага келиб қўшилиши билан воқеалар ривожи янада қизиқ авж олади. У ижро қиладиган Умит исмли қаҳрамон Демирга ёрдам беради. Аданага етиб борган актриса суратга олиш жамоаси билан танишган. У Аданада ишлашдан бахтиёр экани ҳамда анча вақтдан буён бирга ишлаётган жамоа аъзосига айланганидан хурсандлигини таъкидлаган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here