Сут маҳсулотларидан воз кечилса, организмда қандай ўзгаришлар юзага келади?

0

Сўнгги вақтларда сут маҳсулотларини рад этиш гўёки урфга айлангандек. Бу мантиқий асосларга эга бўлган янги тенденциями ёки жиддий парҳезми − англаш қийин. Хўш, мутахассислар бу борада қандай фикрда? Улар сут маҳсулотларисиз организм нималарга дуч келиши ҳақидаги саволга жавоб беради.

Остеопороз хавфи
Ҳақиқатан ҳам баъзида сут маҳсулотлари фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради. Аммо доим ҳам бундай эмас. Ундан кўра, унинг ижобий ва салбий томонларини солиштирган маъқул. Шуни таъкидлаш керакки, сут таркибида кальций мавжуд бўлиб, у D витамини туфайли ичакларга сингиб кетади. Аммо рационда кальций ва D витамин бўлмаса, остеопороз хавфи ортади.

Куз-баҳор мавсумида қуёш нури танқислиги юз беради. Узун либослар, қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи воситалар ёки SPF кремларидан фойдаланилади. Шу сабабдан D витамин терида синтез қилинмайди. Бунинг учун уларни дори шаклида қабул қилиш ёки сутли маҳсулотлардан олиш мумкин.

Сутли маҳсулотлар таркибидаги кальций етишмовчилиги натижасида суяклар мўртлашиб боради. Ёш ўтган сари суякларнинг синиш хавфи ортиб, остеопороз вужудга келади. Оддий кўринган бу ҳолат кекса инсонларнинг ўлимига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Албатта, бошқа маҳсулотлар таркибида ҳам кальций мавжуд, аммо 100 грамм қаттиқ пишлоқ таркибидаги кальций ўрнини тўлдириш учун 15 килограмм исмалоқ ёки 1 килограмм брокколи истеъмол қилишга тўғри келади. Шунинг учун сут маҳсулотларидан воз кечиш мантиқсиз қарор ҳисобланади.

Лактоза етишмовчилиги
Лактоза – сут таркибидаги шакар. Инсон танаси сут шакарини ферментлар таъсири остида иккита таркибий қисмга − глюкоза ва галактозага ажратади. Бироз вақт ўтгач ушбу моддалар қон оқимига киради. Баъзи катталар лактоза етишмовчилиги туфайли ёки сутнинг ёмон сингиши оқибатида ноқулайликни бошдан кечиради. Бундан ташқари, болаларда ҳам бу ҳодиса учраб туради. Бу қорин бўшлиғида оғирлик, қорин дам бўлиши ва баъзида диарея билан намоён бўлади.

Сут оқсилига аллергия
Сутга, аниқроғи, сут оқсилига аллергия ҳақиқатан ҳам мавжуд. Бундай аллергияга мойил кишилар ҳар қандай турдаги сут маҳсулотларини истеъмол қилиши мумкин эмас. Сабаби аллергия эшакеми, қизариш, турли тошмалар ва аналитик шок билан бирга кузатилиши мумкин.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

9 − six =