“Биз тайёрмиз”: АҚШда Moderna компаниясининг вакцинасини тарқатиш бошланди

0

Moderna компаниясининг миллионлаб дозалардаги CОVID-19 вакцинаси якшанба кунидан бошлаб Америка Қўшма Штатлари бўйлаб тарқатилади, дея хабар берди мамлакатнинг CОVID-19 вакцинасини тарқатиш режаси раҳбари.

19 декабрь куни эрталаб ўтказилган матбуот анжуманида Warp Speed Operation бош директори Густав Пернанинг айтган сўзларига кўра, катта миқдордаги Moderna вакциналари тарқатилиш учун тайёр қилиб қўйилган.    «Америка,  биз ушбу вакцинани тарқатишга тайёрмиз. Бугун қутилар қадоқланиб,  юкланмоқда. Эртага юк машиналари йўлга чиқади» деди Перна журналистларга.

АҚШда ўтган ҳафта Pfizer компаниясининг ваксинаси рўйхатдан ўтказилган ва ушбу вакцина билан аҳолини оммавий эмлаш бошланганди. АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси 18 декабрь куни Moderna вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди. Бу билан Modernaнинг вакцинаси АҚШда фойдаланиш учун тасдиқланган иккинчи CОVID-19 вакцинасига айланди.

АҚШ расмийларининг маълум қилишича, дастлабки босқичда Modernaнинг 5. 9 миллион дозадаги вакцинасини етказиб бериш мақсад қилинган бўлиб, улар биринчи навбатда тиббиёт соҳаси вакилларига берилади.

«Modernaнинг ваксинаси стандарт музлатгич ҳароратида ташилиши ва сақланиши мумкин. Бу эса бориш қийин бўлган чекка ҳудудларга вакцинани етказиб беришни осонлаштиради» дейди Перна.   Modernaнинг вакцинасидан фарқли ўлароқ, Pfizer вакцинаси жуда паст ҳароратда сақланиши керак. Бу штатлар ва шаҳарларда ушбу вакцинани сақлаш учун зарур инфратузилма бўлишини талаб қилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

one × 5 =