Бунақаси 800 йилда бир маротаба содир бўлади. Юпитер ва Сатурн максимал даражада бир-бирига яқинлашди (фото)

0

21 декабрда Юпитер ва Сатурн салкам 800 йилдан буён илк маротаба максимал даражада яқинлашиши тўғрисида хабар берилганди. Икки сайёранинг яқинлашуви тахминан 17 декабрь куни бошланган. Фақатгина ҳозирга келиб улар Ердан туриб қараганда битта нуқтадек кўриниш олган.

Икки сайёранинг бу каби яқинлиги Ердан туриб сўнгги бор 794 йил олдин кузатилган — 1226 йилнинг 4 мартида. Ўшанда улар орасидаги масофа икки бурчак дақиқасини ташкил этган.

Астрономларнинг аниқлик киритишича, икки сайёра ҳар 20 йил бир-бирига яқин масофага келади. Аммо улар бир-бирига камдан кам ҳолатда бу даражада яқинлашади. Кейинги яқинлашув 2080 йилнинг 15 мартида содир бўлади.

2020 йилнинг декабрида сайёралар жуда ёрқин кўриниш олгани ҳам бунга қўшимча қиймат бағишлаган. Уларни «қуролланмаган» кўз билан кўриш ва смартфон камераси ёрдамида суратга олишнинг имкони бўлган. Hi-Tech-Mail.ru ушбу коинот ҳодисаси тасвирланган ёрқин суратларни тўплаб, тақдим этди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

twelve − 4 =