Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 миллиондан ошиб кетди

0

19 декабрда Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 миллиондан ошди. Бугунги кунга келиб Ҳиндистонда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик ҳолатлар сўнгги уч ойдаги энг паст кўрсаткичга тушган.  Ўтган сутка давомида Ҳиндистонда 25 152 кишига  CОVID-19  ташхиси қўйилган ва 347 киши ушбу касаллик сабаб оламдан ўтган. Бу мамлакатда сентябрь ойи ўрталарида кунлик касалланиш ҳолатлари 100 мингдан ошаётганди. Айни пайтда бу ерда вирус қурбонларининг сони 145 136 нафарни ташкил қилмоқда.

«Агар биз кейинги икки-уч ой давомида янги касалланиш ҳолатларининг камайиш тенденсиясини ушлаб тура олсак, эмлаш дастурини бошлашимиз ва пандемиядан қутулиш имконига эга бўлишимиз мумкин» дейди соғлиқни сақлаш бўйича ҳукумат мутахассиси доктор Рандееп Гулерия.   Ҳиндистон 2021 йилнинг июл ойига қадар 250 миллион кишини коронавирусга қарши эмламоқчи. Ҳукумат умумий ҳисобда 450 миллиондан 500 миллионгача дозада вакцина сотиб олишни мақсад қилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

one × three =