Коронавирус 5 йилдан кейин янада юқумлироқ бўлиши прогноз қилинди

0

Россиялик инфекционист Евгений Тимаков коронавируснинг юқумлилик даражаси 5-7 йил ичида ошиши, аммо камроқ асоратлар келтириб чиқаришини айтди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

«Барча вируслар мутацияга учрайди, шу жумладан, коронавирус ҳам. Унда мутациялар геномини ўзгартириш жиҳатидан унчалик яққол намоён бўлмаган. Аммо улар вирус хусусиятларини ўзгартиради. Вирус қандай бўлмасин ташқи муҳитда ўз эгасини ўлдирмаган ҳолда яшаб қолиши керак. Яъни вақт ўтиши билан, 5-7 йилдан сўнг коронавирус инфекцияси барибир ўзгаради. У янада юқумлироқ, лекин шу билан бирга камроқ асоратлар қолдирадиган бўлади», — деган у.

Экспертнинг айтишича, шундай ҳолат ҳозир Буюк Британияда кузатилмоқда. Вирус юқувчанлиги 70 фоизга ошган, лекин у оғирроқ ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда коронавируснинг янги варианти ўтган ҳафтада аниқланганди. Дастлабки маълумотларга кўра, у одатдаги коронавирусдан 70 фоизга юқумлироқ, лекин ундан хавфлироқ эмас. ЖССТ 20 декабрь куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланганини эълон қилди. Шу муносабат билан 20 дан ортиқ мамлакат авиақатновларга чекловлар киритди, шу жумладан Ўзбекистон ҳам.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

sixteen + 11 =