Нега Ғарб аҳолиси ўз вакциналарига ишонмай қўйган?

0

Ғарбдаги йирик вакцина ишлаб чиқарувчи фармацевтика компаниялари ўз тарихи давомида йўл қўйилган ноқонуний ҳаракатлар туфайли аҳоли ишончини йўқотган.
Ғарб аҳолиси ўз фармасаноати ишлаб чиққан вакциналардан ваҳимага тушиб қолган. Бир биридан қўрқинчли миш-мишлар яшин тезлигида тарқалмоқда. Фуқаролар оммавий равишда вакцина олишдан бош тортмоқда. Аҳоли асосан вакцинанинг мудҳиш оқибатлари ва оммавий чиплаштиришдан қўрқмоқда.

Умуман, ҳайрон қолишга ўрин йўқ деса ҳам бўлади. Европада бу биринчи маротаба эмас. Англияда 18  асрда, чечак касалига қарши биринчи вакцинани ўзига укол қилган фермер ва унинг оиласини қўшнилари ҳайдаб солган экан. Улар ўшанда вакцина оқибатида дум ва шохлари ўсиб чиқишидан қўрқишган экан…

Бугун қадимий қўрқувлар яна авж олган кўринади. Энг катта қўрқув эса Британиянинг энг бадавлат ҳудудларида кузатилмоқда. Аслида эса, ҳақиқатдан ҳам хавфли бўлган “Билл Гейтс” компанияси томонидан яратилган вакцина эса – Британиянинг камбағал ҳудудларида тарқатилмоқда.

Британияда ўтказилган сўровга кўра, 86 % ота-оналар коронавирус вакцинаси “мудҳиш оқибатларга” олиб келишиш мумкин деб ҳисоблайди. Сўровда иштирок этганларнинг 50% – ўз болаларини эмлашдан мутлақ воз кечишган.

Фрациялик журналистлар аниқлашига кўра, аксарият аҳоли – коронавирусга қарши вакцина олишга қарши. Чунки улар – ишонишмайди. Улар на хорижий, на ўз вакциналарига, на Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва на ОАВларга ишонишади.

Германияда вакцинацияга қарши бўлганлар эса митинглар уюштиришмоқда. Нью-Йорк ва Лос-Анжелесда эса фуқаролар норозилик намойишларига чиқмоқда. Американинг оммавий ОАВларидан бири бўлган Fox News муаллифи Такер Карлсон “коронавирус вакцинаси ижтимоий назорат воситасига айланиши”ни башорат қилди.

Хўш, вакцинациялашга қарши бундай жазавали муносабат бўлишига сабаб нимада? Ўзларининг қулай ҳаёт тарзидан бирдан чиқиб кетган, оммавий тушкунликка тушган ва эртанги кунга ишончини йўқотган одамларда бу кутилган ҳолат бўлиши мумкин. Лекин Асосий сабаб – тиббиётнинг ҳаддар ортиқ тижоратлашишидадир.

Россия ва Хитойда вакциналар кўп йиллик анъанага эга бўлган давлат илмий институтларида, лабораторияларида яратилади. Ушбу давлатларда эпидемиология ва вирусология соҳалари учун фақатгина ҳукумат жавобгардир.

СССР ва ХХР ўз тарихи давомида вабо, холера, полеиомиелит каби хавфли эпидемияларни енгиб ўтиб, ўз тиббий илмий тизими ва пандемияларга қарши кураш анъаналарига эга бўлиб ва аҳоли орасида ишонч қозониб улгурган.

Ғарбда эса вазият бошқача. Асосий мақсади даромад олиш бўлган фармацевтика компанияларига аҳоли ҳар доим шубҳа билан қараган. Масалан Pfizer 1990 йилларда ўз янги препаратини Нигериялик болаларда ноқонуний синовдан ўтказишда айбланган эди. Синовда бир неча бола вафот этган. Ушбу воқеа тафсилотлари ҳақида Жон Ле Карренинг “Фидокор боғбон” романидан билиб олса бўлади.

Ўшанда Нигерия ҳукумати корпорацияга 6,9 миллиард долларлик товон тўлашни талаб қилган, суд жараёнида эса воқеанинг турли хунук тафсилотлари ҳам очиқланган эди. Хусусан, Pfizer томонидан бош прокурорни “сотиб олишга” уриниш, беморлар тиббий карталарининг йўқолиб қолиши – ва бошқа ҳолатлар компанияга бўлган ишончни мутлақ тушириб юборган эди.

2015-2016 йилларда юзлаб америкаликлар Pfizer компаниясига қарши судга мурожаат қилган эди. Уларнинг фикрига кўра, компания ишлаб чиққан антидепрессант – чақалоқларнинг мажруҳ бўлиб туғилишига олиб келган. Компания ушбу арзлардан ўзини ҳимоя қила олган, лекин ишонч барибир дарз кетган эди.

2019 йилда эса Pfizer устидан яна аризалар ёзилди. Даъвогарлар айтишига кўра, компания  дориларидан бири инсон организмига канцироген таъсир кўрсатар ва саратон пайдо бўлишига олиб келар экан.

Яна бир вакцина ишлаб чиқарувчи – Moderna компаниясининг эса бундай тарихи йўқ. Бу хусусий биотехнологик компания 2011 йилда АҚШда ташкил қилинган. Компания фаолиятининг энг бошида номаълум инвестор унга 2 миллиард инвестиция киритган. Компания кимга тегишли экани ва бирор иш нотўғри кетса ким жавоб бериши ҳам – ҳалигача номаълум.

Одатда, етакчи фармцевтик компаниялар ўз изланишлари ва фаолияти ҳақида тез-тез илмий ишлар ва турли мақолалар чоп этиб боради. Уларнинг натижасида компания инвесторларини аниқлаш мумкин. Лекин Moderna бутун фаолияти давомида ҳеч қандай маълумот чоп этмаган.

Америка ОАВлари уни биотех оламида “энг сирли” компания деб аташмоқда. Компания топ менеджерлари хабар беришига кўра, улар атайлаб стелс технологиялари асосида фаолият юритишмоқда. Журналистлар ва оддий фуқаролар Moderna ҳудудига қадам боса олмайди. У ер ҳарбий базадан ҳам қаттиқроқ қўриқланади.

Ишончга сазовор бўлган илмий ОАВда Moderna ҳақида фақат битта ишончли мақола бор эди. У ҳам Science Mаgazineда 2017 йилда пайдо бўлган. Ушбу мақола 2020 йилда деярли тўлиқ қайта тўғрилаб чиқилган. У ердаги ҳамма танқидий нуқталар олиб ташланган. Мана шуларнинг барчаси ишонч пайдо бўлишига халал бермоқда.

Энг қизиғи Moderna компанияси ўзининг 9 йиллик фаолияти давомида бирорта ҳам вакцина кашф этмаган, умуман ҳеч қандай дори ёки бошқа нарса сотувга чиқармаган. Шу ўринда ўз ўзидан савол туғилади: бу йигитлар ўзи ким? Улар ўз лабораторияларда нима билан шуғулланишмоқда? Нима учун “олти миллиард” аҳолиси улар яратган биринчи маҳсулот – коронавирусга қарши вакцинани ўзларида синаб кўриши керак?

The New York Times  2014 йилда фармацевтика соҳасига давлат сармоялари миқдори деярли тўхтатилганини ва озод бўлган бўшлиққа хусусий корхоналар ўзини ўраётгани ҳақида хабар қилган эди. Хусусий сармоядорлар ҳар қандай “стартап”ларга молия киритишга тайёр эдилар, олимлар эса уларнинг истагини бажаришга. “Америка илмини улкан маблағли миллиардерлар хусусийлаштирди”, – деб ёзган эди ўшанда газета.

Энг хавторлиси шундаки, ўша изланишларда олимлар қандай буюртмалар олишган, миллардерлар биотехнология соҳасидан нималарга эришишни истагани ҳалигача номаълум.

Ана шундай вазиятда Калифорния ҳукумати барча фуқароларни мажбурий вакцинация қилиш ҳақида қонун қабул қилмоқчи бўлаётгани – кўплаб кишиларни ваҳимага тушишига ва намойишларга чиқишига сабаб бўлмоқда. Чунки синовдан ўтмаган компания томонидан ишлаб чиқилган вакцина бирор салбий хусусиятга эга бўлса – ҳеч ким жавоб бермайди.

Фармакомпаниялар эса жавобгарликдан қочишни жуда яхши билишади. Бу яқинда АҚШда Саклерлар оиласи яққол намойиш қилди. Улар 1990 йилларда маҳаллий амалдорлар ва шифокорларни ўзига оғдириш оқибатида миллионлаб америкаликларни ўз дориларига ўргатиб олишган. Дорилар таркибида опиум бўлгани ва  беморлар наркотикларга ўрганиб қолиши кейин аниқланган. АҚШдаги “опиум эпидемияси” юз минглар кишиларни ўлимига олиб келганидан сўнг ҳам Саклерларга ҳеч нарса бўлмади.

Улар ўз фирмаси бошқарувидан чиқишди. Массачусетс суди Purdue Pharmaни 8,3 миллиард жарима тўлашга маҳкум қилди, лекин шу вақтнинг ўзида компания банкротлик эълон қилди. Оқибатда таъсисчи жавобгарликдан, корхона эса жарима тўлашдан қутулиб қолди.

Россияда ҳам бир вақтлар фармацевтика соҳаси ҳаддан ортиқ тижоратлашиб кетган эди. Истеъмолчилар тиббиёт корхоналарини ашаддий душман деб билиб, уларнинг маҳсулот ва хизматларидан ва ҳатто вакциналардан кескин воз кеча бошлашган эди. кейинчалик, давлат миқёсида ушбу йўналиш жамиятнинг кескин норозилигига олиб келишини тушуниб етишди. Ахир тинч вақтда бу унчалик сезилмаса-да, эпидемиологик шароитда бундай кескинликнинг оқибати жуда ёмон бўлиши мумкин.

sputniknews-uz.com

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

thirteen − 5 =