ID-карталарни олиш учун ҳеч қандай махсус ҳужжатлар талаб этилмайди, фақат паспорт, ариза ва давлат божи – базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи (198 470 сўм) тўланиши лозим.
Маълумотларга кўра, ID-карта бир иш кунида берилади. Доимий яшаш манзилида рўйхатдан ўтиш ўзгарган тақдирда картани алмаштириш талаб этилмайди.