Коронавируснинг Британияда аниқланган янги тури Сингапурга ҳам етиб келди

0

Сингапур ҳукуматининг 23 декабрь куни маълум қилишича, мамлакатга коронавируснинг Буюк Британияда аниқланган янги тури кириб келди. Ҳозиргача карантинга олинган 11 кишида CОVID-19 нинг янги штамми аниқланган.

Сингапурдаги коронавируснинг янги турини юқтириб олганларнинг барчаси Европадан келган бўлиб, улар мамлакат ҳудудига киришлари билан махсус изоляция жойларига 14 кунлик карантинга олинган. Мазкур шахслар билан олдин алоқа қилганлар ҳам яккаланган тартибга ўтказилган.

«Ҳозирда B117 штаммининг одамлар орасида тарқалаётгани тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ» дейди Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг Буюк Британияда тарқалган янги ва анча юқумли бўлган тури ҳақида гапирар экан.

Сингапурда коронавируснинг янги тури аниқланган илк одам 6 декабрь куни Буюк Британиядан келган ва карантинга олинган. Унинг CОVID-19 ни юқтириб олгани 8 декабрда маълум бўлди. У билан яқин алоқада бўлган барча изоляцияга олинган ва карантин даврида уларда коронавирус аниқланмаган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

12 − eleven =