Пастдарғомлик ота фарзандлари таъминоти учун 76 миллион сўмлик алимент пулини тўлаб берди.

0

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг суд буйруғига асосан қарздор К.Х.дан ундирувчи Ф.А. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадларининг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.

Бўлим ходимлари томонидан қарздор К.Х. билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик юзасидан тушунтириш берилди.

Шундан сўнг, қарздор К.Х. алиментдан бўлган барча қарзини тўлаш билан бирга фарзандлари вояга етгунига қадар ҳисобланган алимент пулларини тўлаш истагини билдирди. Қарздор К.Х. томонидан тўланган жами 76 миллион сўм алимент пуллари ундирувчи Ф.А.га топширилиши таъминланди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

17 − eleven =