2021 йилда дунёдаги биринчи тўлиқ сунъий юрак сотувга чиқади

0

Франциянинг Carmat компанияси дунёдаги биринчи тўлиқ сунъий юракни сотишни бошлайди, дея Bloomberg ёзмоқда.

Қурилма касалликнинг сўнгги босқичида юрак етишмовчилигидан азият чекаётган беморлар учун юрак трансплантациясининг ўтиш даври сифатида ишлатилади.

“Carmat сунъий юраги жуда муваффақиятли бўлиш имкониятига эга. 2030 йилга келиб Европада йиллик савдо ҳажми 700 млн еврони ташкил қилиши мумкин», – деди Portzamparc таҳлилчиси Моҳамед Каабуни.

Сотувлар 2021 йилнинг иккинчи чорагида бошланиши кутилмоқда. Сунъий юракни яратиш бўйича ишлар 27 йил олдин бошланган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

twenty − eleven =