Қовунни қишга сақлашнинг бешариқча усули

0

Бешариқ туманининг Чинобод қишлоғи аҳли қовунни қиш-баҳор мавсуми учун сақлаш ва улкан даромад олиш борасида катта ҳаётий тажрибага эга. Чинободнинг деярли барча хонадонларида «қовунхона» дея аталувчи қўлбола усулда қурилган мўъжазгина иморатлар бор. Табиий музлатгичли омборхоналарда ўрик гуллаган баҳор фаслида ҳам сархил полиз маҳсулотлари сақланади.

Бобоси ва отасидан мерос касбни ҳамқишлоқларига ўргатиб келадиган Фахриддин Насриддиновнинг қайд этишича, қовунхона деворлари оддий хом ғиштдан тикланади. Тўрт томонга эшиклар қурилиб, деворлар ва томга ичкарида ҳаво бир меъёрда айланишини таъминловчи туйнуклар қўйилади. Қовунлар остига майин қум тўшалиши боис у намликдан сақлайди.

— Бу йил 2 гектар ерга «Гулоби», «Қирқма», «Бедана тўн», «Кампир чопон», «Тулки бурун» сингари қишда ҳам сифатини йўқотмайдиган қовун навларини экканмиз, — дейди у. — Шахсан ўзим қамиш белбоғ билан боғлаб, қовунхонамда 5 мингдан ортиқ қовун сақладим.

Фахриддин Насриддиновлар оиласи ўтган йили қовундан 50 миллион сўм даромад олган. Бу йил даромад салмоғи янада яхши бўлиши кутилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

fourteen − 6 =