Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси CОVID-19 вакцинаси қабул қилди

0

25 декабрь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон CОVID-19 вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда Саудия матбуот агентлиги хабар берган.

Ўз навбатида, Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазири доктор Тавфиқ ал-Рабиё валиаҳд шаҳзодага аҳолини вакцина билан таъминлашга бўлган интилиши ва доимий кузатуви учун миннатдорчилик билдирди.

Саудия Арабистонида аллқачон беш юз минг киши вакцина қабул қилишга онлайн тарзда рўйхатдан ўтиб бўлди. Бу мамлакатда сўнгги 24 соат ичида 178 та янги коронавирус ҳолати аниқланган бўлиб, айни пайтда касалланганларнинг умумий сони 361 903 нафарни, қурбонлар сони эса 6186 нафарни ташкил қилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

1 × 4 =