“Ажал келса ҳеч гап эмас”

0

26 декабрь куни Миср пойтахти Қоҳирадаги касалхоналардан бирининг реанимация бўлимида ёнғин келиб чиқди. Оқибатда, бу бўлимда коронавирусдан даволанаётган етти нафар бемор вафот этди.

Маҳаллий полициянинг хабар қилишича, ушбу ёнғинда камида беш киши жароҳат олди. Ярадорлар ва бошқа беморлар яқин атрофдаги шифохоналарга эвакуация қилинган.

Ҳозирда полиция ва прокуратура ёнғин сабабларини текширмоқда. Дастлабки хулосаларга кўра, ёнғин электр токининг қисқа туташуви сабаб юзага келган.

Сўнгги пайтларда Мисрда коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар кескин ошиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 25 декабрь куни мамлакат бўйлаб 1113 кишининг коронавирусга чалинганлиги ва яна 49 кишининг вафот этганини хабар қилди. Бу Мисрда коронавирус бўйича кунлик рекорд натижа ҳисобланади. Ҳозирда Мисрда CОVID-19 га чалинганларнинг умумий сони 130 126 тани, қурбонлар сони эса 7309 тани ташкил қилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

five + 11 =