Москвалик ҳайдовчиларга тирбандликда тургани учун жарималар келишни бошлади

0

Москвадаги автомобиль ҳайдовчиларига Кичик Филевская кўчасида тирбандликда турган вақти учун 3 минг рублдан (426 минг сўм) жарима келишни бошлади. Жамоат транспорти бекатидаги камера светофор олдида турган автомобилларни белгиланмаган жойга тўхтаган дея қайд этмоқда, деб ёзади Motor.

Кутилмаган «бахт мактуби» Кичик Филевская кўчаси бўйлаб Звденигород тор кўчасидан Рубльeвка шоссеси томон ҳаркатланган ҳайдовчиларга келган. Ушбу ҳудудда жамоат транспортининг оширилган тезлигини қайд этишга йўналтирилган камера ишлайди. Ўтган куздан бошлаб тизим белгиланмаган жойга тўхтаган автомобилларни ҳам қайд этишни «ўрганиб олган».

Қоидабузарликни алгоритми қуйидагича ишлайди: агар автомобиль тақиқланган жойда икки дақиқадан ортиқ туриб қолса, тизим автоматик равишда маъмурий баённома тузиб, 3 минг рубль миқдорида жарима белгилайди. Бироқ қандайдир сабабларга кўра, камера светефорнинг яшил чироғи ёнишини кутиб тирбандликда турган ҳайдовчиларни ҳам қоидабузар сифатида қайд этишни бошлаган.

Жарима келган ҳайдовчилар Москва давлат хизматлари орқали баённомаларга нисбатан шикоят киритиши керак. Шу билан бирга, ҳайдовчилар қоидабузарлик қайд этилган вақтда тирбандлик бўлганини исботлаб бериши ҳам лозим.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

thirteen − three =