Неймар коронавируснинг 3-тўлқини арафасида Бразилияда 500 кишилик байрам ташкил қилди

0

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Бразилияда катта байрам ташкил қилди ва бу кўплаб мамлакатларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. 28 ёшли футболчи кечага 500 кишини чақирган. Байрам пандемия бўлишига қарамай 26 декабрь куни Неймаринг Рио де Жанейродаги уйида бошланган ва 5 кун давом этади.

Ҳужумчи қўшниларга халал бермаслик учун уйини овоз ўтказмайдиган қилиб жиҳозлаган. Кеча дискотека форматида бўлиб ўтмоқда, уйда рақс майдони, барлар, дижей учун жой, машғулотлар хонаси ва видеоўйинлар учун хона мавжуд.

Меҳмонлар рўйхати номаълум. Кеча ҳақида маълумотлар тарқалиб кетмаслиги учун меҳмонларга мобил телефонлар билан кириш тақиқланган. Бундан ташқари Неймар қўшнисининг уйини 5 минг еврога ижарага олган ва мусиқа гуруҳини олиб келган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

12 − six =