Самарқандда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган фуқарога жарима келди. ИИБ ходими адашибди

0

Жорий йилнинг 25 декабрь куни ижтимоий тармоқда “Самарқандда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган фуқарога жарима келди” сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолатга ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати аниқлик киритди.

Хабар ўрганилганда, 2019 йил 8 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ф.Худойбердиев томонидан Самарқанд шаҳар, М.Улуғбек кўчасида пиёдаларга йўл бермасдан ҳаракатланган “SAZ HC40” русумли автобус ҳайдовчиси Тохиров Саидисроил Акбар ўғлига нисбатан белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ маъмурий амалиёт ходими О.Мўминов томонидан фуқаро Тохиров Саидисроил Акбар ўғлига нисбатан тузилган баённома КААТ марказлашган дастурига киритилиши вақтида ходимнинг эътиборсизлиги сабаб Иштихон тумани, Зарбанд ҚФЙда яшовчи фуқаро Тоиров Сардор Акбар ўғли маълумотлари билан тизимга хато киритилган ва жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.

Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Зарбанд ҚФЙда яшовчи фуқаро Тоиров Сардор Акбар ўғлига нисбатан чиқарилган қарор белгиланган тартибда бекор қилинганлигини ва хатоликка йўл қўйган ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётганлигини маълум қилиб, йўл қўйилган камчиликлар учун узр сўраймиз, дейилган расмий хабарда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

5 + 5 =