Трамп Байденни сохта президент деб атаб

0

Трамп Байденни сохта президент деб атаб, республикачиларни сайлов натижаларига қарши чиқишда давом этишга чақирди.

Трамп Республикачилар партиясидан сенаторлар президент лавозими учун курашни давом эттириши кераклигини таъкидлади. “Республикачи сенаторлар учун олдинга чиқиб, президенти лавозими учун курашадиган вақт келди, улар демократлар ҳақиқатан ҳам ғолиб чиққанида қандай курашса, шундай курашиши керак”, — деб ёзди Трамп.

Унинг айтишича, 3 ноябрда бўлиб ўтган сайловлардаги қалбакилаштиришлар далилларини рад этиб бўлмайди. Мисол сифатида Трамп бюллетенлар киритилиши, қайта овозлар, вафот этган америкаликлар овозларининг ҳисобланиши, почта орқали юборилган бюллетенлардаги сохта имзоларни келтириб ўтди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

five + eighteen =