Япония 2021 йил январь ойи охиригача бутун дунё учун ёпилмоқда

0

Япония ҳукумати 2021 йилнинг январь ойи охирига қадар хориж фуқароларини мамлакатга киритмасликка қарор қилди. Чет элда юрган японлар ва Японияда доимий ишловчи хорижликларга бу чекловлар дахл қилмайди.

Чеклов 28 декабрдан кучга киради.

Қаттиқ чекловларга коронавирус янги штамми дунё мамлакатларида жуда тез тарқаётгани сабаб бўлган. Янги штамм ҳозирча Японияда 5 кишида аниқланган.

Японияда охирги сутка давомида 3881 нафар янги ковид-бемор аниқланди. Тўрт кундирки, касалланишлар бўйича рекордлар янгиланяпти.

Кунчиқар юртда пандемия даврида жами касалланганлар сони 219 минг нафарга етган. Вафот этганлар — 3247 нафар.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

4 × two =