❗️Интернет фирибгарларидан эҳтиёт бўлинг

0

Янги йил арафасида кўплаб компаниялар турли танлов ва акциялар ўтказмоқда. Бундан фойдаланган фирибгарлар эса ўзини ўша компания вакили сифатида таништириб, танловда ғолиб бўлганини, ютуқни олиш учун пластик карта рақами ва амал қилиш муддатини сўраяпти. Кейин эса SMS орқали келган кодни сўрашмоқда. Қарабсизки, бир пасда пластикдаги барча маблағни ечиб олишяпти.

❗️Унутманг! Ҳеч кимга, ҳатто банкдан телефон қиляпман дейишса ҳам, SMS орқали келган кодни айтманг.

Баъзан SMSнинг ўзида “буни ҳеч кимга айтманг” деб ёзилган бўлади, лекин шунда ҳам одамлар бепарволик билан бегона шахсларга бу кодни айтиб қўйишади.

Илтимос, ўзингиз учун пишиқ бўлинг, интернет фирибгарларига алданиб қолманг!

P.S.: юқорида PayMe компаниясининг огоҳлантириш хати келтирилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

eighteen + 20 =