Италияда коронавирусга қарши эмлаш бошланди

0

27 декабрь куни Италияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. Ҳозирда Италия Pfizerнинг вакцинасини аҳолига тарқатмоқда.

«Бу ҳаяжонли, тарихий лаҳза бўлди. Бу пандемия якунининг бошланиши», дейди 29 ёшли ҳамшира Клаудия Аливерини. У Римдаги Спаллазани шифохонасида вакцинани қабул қилди ва Италиядаги биринчи эмланган одамга айланди.

Италияда вакцина бепул бўлади ва соғлиқни сақлаш ходимлари ҳамда қарияларга биринчи бўлиб ихтиёрий эмланиш таклиф этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Pfizer Италияга ўз вакцинасидан 9750 дозада етказиб берган ва келаси ҳафтада яна 470 минг доза миқдорида вакцина етказиб бериши кутилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

eighteen − 17 =