Кеча Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида қор ёғиб, йўлнинг қатнов қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги, шунингдек, қор кўчиши, йўлда кўриш масофаси чекланиши, қуюқ туман тушиши эҳтимоли бўлганлиги сабабли довон орқали транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.
Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилиб, қатнов давом этмоқда.