“UzAuto Motors”: «ОАВ ва ижтимоий тармоқдаги бўҳтонлар мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда»

0

«2020 йилда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “махсус буюртма” асосида турли бўҳтон ва асоссиз хабарларнинг тарқатиб борилаётганлиги нафақат миллий бренднинг нуфузига, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсирини кўрсатмоқда», — дейилади UzAuto хабарида. Мақола компаниянинг юридик департаменти директори Рустам Шаймарданов муаллифлиги остида чиқарилган.

Унда айтилишича, биринчидан, бундай хабарлар тарқалиши 2020 йилнинг август–сентябрь ойларида «UzAuto Motors» АЖ кунлик тушумининг қарийб 30-40 млрд сўмга кескин камайишига ёхуд жорий йилнинг август–сентябрь ойларида белгиланган режани 562 млрд сўмга кам бажарилишига сабаб бўлган.

Бундай йўқотишлар жамиятнинг мазкур тушумларга мутаносиб равишда давлат бюджетига солиқ ва бошқа ижтимоий тўловлар тўлашига тўсқинлик қилганлиги айтилган.

Маблағ тақчиллиги юзага келиши натижасида сентябрь ойида режалаштирилган аккредитив тўловлари ва хорижий ҳамкорларга йўналтириладиган тўловлар октябрь–ноябрь ойларида кечиктириб тўланган, дейилади мақолада.

“UzAuto Motors” вакилининг ёзишича, иккинчидан, ушбу хабарлар Ўзбекистон инвестиция жозибардорлигига салбий таъсир кўрсатиб, аксарият инвесторларда мамлакатга инвестициялар олиб киришида иккиланишлар пайдо қилмоқда.

Учинчидан, хорижий ҳамкорлар билан компаниянинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, заводнинг техник жиҳозларини модернизация қилиш ва айланма маблағларини кўпайтириш борасидаги 150 млн евро миқдоридаги давлат аҳамиятига молик ҳамкорлик келишувини кечикишига ҳам шундай хабарлар сабаб бўлганлиги таъкидланмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

1 + four =