БААда ҳам коронавируснинг «британча» штамми аниқланди

0

Бирлашган Араб Амирликларида коронавирусининг янги штамми билан касалланишнинг бир нечта ҳолати аниқланди, деб хабар қилди 29 декабрь куни Аrab News порталига таяниб «Интерфакс».

Касалликни юқтирганлар чет элдан келган, аммо қайси мамлакатдан эканлиги аниқланмаган. 29 декабрь куни БААда 1506 нафар фуқарода коронавирус аниқланган, икки киши касаллик оқибатида вафот этган. Сўнгги 24 соат ичида 1475 бемор касалликдан фориғ бўлган.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотларига кўра, Бирлашган Араб Амирликларида пандемия бошланганидан бери 204 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 662 киши вафот этган.

Ҳозиргача янги штамм Буюк Британиядан ташқари Нидерландия, Австралия, Дания, Бразилия, Германия, Швейцария, Франция, Япония, Жанубий Корея ва Иорданияда аниқланди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

three − 1 =