Коронавируснинг асл «мақсади» айтилди

0

Коронавируснинг мақсади доимий қолишдир. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассиси, профессор Девид Хейманн айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Тҳе Гуардиан.

Менимча, САРС-СоВ-2 бошқа коронавируслар сингари эндемик ҳолатга айланади, дея тахмин қилмоқда мутахассис. “У мутасияни давом эттиради, чунки у одам ҳужайраларида кўпаяди, айниқса, тарқалиши янада кучлироқ жойларда”, – деб тушунтирди Девид Хейманн. Унинг фикрига кўра, инсоният ушбу вирус билан яшашни ўрганади.

Худди шу нуқтаи назарни ЖССТнинг яна бир вакили Марк Раян ҳам айтмоқда. “Сценарий шундайки, вирус яна бир юқумли касаллик бўлиб қолади, аммо самарали глобал эмлаш дастури туфайли унинг таҳдиди хавфли бўлмайди”, – дея қўшимча қилди Раян. Мутахассиснинг фикрига кўра, ҳатто СОВИД-19 га қарши самарали дори мавжудлиги ҳам инфекцияни йўқ қилишга кафолат бермайди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

9 − three =