Хитойнинг Sinopharm компаниясини вакцинаси коронавируснинг олдини олишда 79 фоиз самара берди

0
Sinopharm компаниясининг вакцинаси ўтган ҳафтада БААда рўйхатдан ўтказилганди. БААда ўтказилган учинчи босқич синовларида 31 мингга яқин кўнгилли иштирок этган ва ушбу вакцина 86 фоиз самарали экани айтилганди. БААнинг бир неча юқори мартабали амалдорлари, шу жумладан Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид ҳам аллақачон Sinopharmнинг вакцинаси билан эмланган.

Sinopharm расмийлари Бирлашган Араб Амирликлари ва Хитойдаги тадқиқотларининг батафсил натижаларини ҳали эълон қилишмади. Бироқ, компания вакили клиник текширув натижалари, шу жумладан вакцинани қабул қилгандан кейин ҳам инфекцияни юқтириб олганлар сони кейинроқ маълум қилишини айтди.

Хитой 2021 йил бошида 100 миллион дозадаги вакцина билан ўз аҳолисининг 50 миллион кишисини эмлашни режалаштирмоқда. Вакцинани биринчи бўлиб оладиган одамлар гуруҳига соғлиқни сақлаш ходимлари, полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар, божхоначилар, юк ташувчилар, транспорт ва логистика ходимлари киради.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

12 − 8 =