Ичида қарийб 1 млн долларлик скрипка бўлган Tesla электрокари ўғирлаб кетилди

0

Лос-Анжелесдаги даҳаларнинг бирида йилнинг энг қиммат ўғриликларидан бири содир бўлди. Номаълум шахс эгаси тасодифан калитини тушириб қўйган оқ Tesla’га ўтириб қочиб кетган. Агар электрокар салонида XVIII асрда уста Иероним Амати томонидан тайёрланган 310 йиллик ноёб скрипка бўлмаганида у қадар аҳамиятли бўлмас эди. Ушбу мусиқий анжомнинг қиймати 700-900 минг доллар туради, деб хабар беради Motor.

Машина ўғриси қанчалик қиммат «ўлжа»ни қўлга киритганини билмаса керак. Гап шундаки, Tesla скрипка эгасига эмас, санъат асарларини олиб-сотиш билан шуғулланувчи тадбиркор Роуленд Вайнштейнга тегишли. Машина ўғирланган куни Вайнштейн скрипкани бошқа ишончли жойга кўчириш мақсадида омбордан олиб кетаётган бўлган.

У Лос-Анжелесдаги уйига бироз вақтга кириб ўтган, бироқ машинани автотураргоҳга қўйиш вақтида ҳамёнидан калит тушиб қолганини пайқамаган. Вайнштейн скрипкани қолдириб, бир неча дақиқага уйига кириб чиққан, аммо бу ўғрининг электрокар салонига кириб, уни миниб қочиши учун етарли бўлган.

Los Angeles Times’нинг ёзишича, ҳолат бўйича суриштирув ишларига ФҚБ киришган. Дастлабки тахминларга кўра, жиноятчи Tesla’ни ўғирлаш ниятида бўлган, скрипкани эмас. Машина ва скрипка ҳамон Лос-Анжелесда бўлиши мумкин: ўғирланган маданий ёдгорликларнинг миллий ва халқаро маълумотлар базаси мавжуд бўлиб, уни олиб чиқиб кетиш ёки сотишга бўлган биринчи уринишдаёқ ўғри қўлга тушади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

14 − nine =