Римда 31 декабрга ўтар кечаси юзлаб қушлар Янги йилдаги мушакбозликдан қўрқиб кетгани сабабли ҳалок бўлди, деб ёзади маҳаллий Roma Today газетаси.
Ижтимоий тармоқларга тарқаган фото ва видеолавҳаларда юзлаб қушларнинг жонсиз ҳолатда сочилиб ётгани акс этган.
Халқаро жониворларни ҳимоя қилиш ташкилоти қушларнинг нобуд бўлишига пиротехниканинг баланд овози сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтди.
Ташкилот вакили Лоредана Диглионинг сўзларига кўра, баланд шовқин сабабли қушлар юрак хуружидан ўлишлари мумкин…